Қорин оғриши

20:25 / 26.11.2022 | Daryo | 455

Ассалому алайкум! Менинг углим15 ешга тулади. Неча йилдан бери корни огрийди, кайт килади, овкат умуман емайди, ошхонанинг хиди екмайди, кандайдир овкатни хиди екмаса кайт килади. Сув хам ичмайди деярли, икки букчайиб ётиб олади. Сарик касал булдими деб бор анализларни бераман, узи килдираман хеч нарса йук. Гижаси бордир дейишади, больницагаям еткиздик, овкат бермай факат утлар билан даволайдиган хусусий клиникагаям еткиздик, уйдаям даволадим гижжага карши фойдаси йук. Бу бир хафта давом этади. Йикилиб колмасин деб глюкоза, аскарбинка ва церукал килдираман. Сал иштахаси очилади. Иштахаси очилса, худди бир хафталик овкатни бирдан ейдигандай ея веради 2-3 кун. Кейин яна нормага киради. 2-3 ой утиб яна шу ахвол кайталанади. Каерга оборишни, кайси мутахасисга курсатишниям билмайман. Самарканднинг жуда куп врачларига куриндик. Хеч даво топмадик. Илтимос маслахат берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Агар болада гижжа , гепатит ,холецистит касалликлари аниқланмаган бўлса , даволаш самарасиз бўлаётган бўлса , демак ташхис нотўгри ёки даво режасини тўлиқ амал қилинмаяпти . Кам учрайдиган айрим касалликлар тури борки , одатда уни истисно қилиш кўпчиликнинг эсига келмайди . Болани Тошкентга олиб келинг , СамПИ да гастроэнтеролог кўригидан ўтказинг . Болада балки синдром Гленара ( висцероптоз, спланхноптоз ,энтероптоз номлари ҳам бор ) бўлиши мумкин . Бу касалликда ҳам сиз айтгандек симптомлар бўлади . Касаллик қорин бўшлиғидаги органларнинг пастга тушиши ва шу сабабли ичаклар функциясини бузилиши , қоринда оғриқлар , метеоризм ва қабзият билан ,кўнгил айниши  каби симптомлар билан кечади .Бу касалликни ташхислаш учун  энг аввало қорин бўшлиғи обзор рентгенографиясини ўтказиш керак , шунингдек ирригография , колоноскопия ва сцинтиграфия ўтказилиши керак . Аммо гохида Қорин бўшлиғи обзор рентгенографиясини ўзи ҳам кифоя қилиши мумкин . Валлоҳу аълам!