Устоз кўрмаганнинг шайхи шайтон

00:58 / 12.12.2022 | Aisha | 255
Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз . Мен бир танишимга устоз кўрмаганнинг шайхи шайтон ўзингизга илмда (диний) , ҳулқда , ҳам қалби гўзал устоз топинг ҳеч бўлмаганда суҳбатларида бўлинг дегандим , улар бўлса гапларимни нотўғри , яни мени устозим шайтон деяпти деб тушуниптилар . Устоз мумкин бўлса нега устозлар бундай дейишларини шарҳлаб берсангиз шуни у инсонга жўнатсам шоят мени ва бу мақолнинг мазмунини тўғри тушунса. Жавобингиз учун олдиндан рахмат . Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Устоз шогирдни тўғри йўлга солиб туради. Устози бўлмаган одам шайтонга эргашиб қолиши мумкин. Шайтонга тутилиб қолишини уни шайх тутганига ўхшатишган Валлоҳу аълам!