Динсиз билан оила қуриш

03:04 / 14.12.2022 | Shaxnoza | 593
Ассалому алайкум! Мен 23 ёшдаман ўранган қизман диндан хабарим бор қалбимда иймоним бор Аллохга мухаббатим бор Алҳамдулиллаҳ. Университетда ўқийман ота онам турмушга беришмоқчи кўп совчиларни қайтардим. Лекин охирги келган совчилар ота онамга жудаям ёқди учрашувга чиқишга мажбурлашди. Учрашдим бола 28 ёшда ўқиган бола экан ишлар экан яхши инсон ёлғон гапирмайди айтиши бўйича конгил огритишдан қорқади ишида ҳам ёлғон гапиришни ёмон корар экан буни гап созларидан ҳам билдим. Лекин у 15 йил Рассияда яшаган экан. Дунёқараши ҳам уларга охшаб кетган. У динсиз экан Аллох борлигига ишонолмийман деди. Буни ўзи тан олди лекин мани ўранганим намоз ўқишим буларга ҳеч қачон қаршилик қилмас экан. Саволим шундаки қиз бола динсиз инсонга турмушга чиқиши мумкунми ? Манда умид бор у инсон ўзгарар дея... Жавоб учун рахмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Асло жоиз эмас. Валлоҳу аълам!