Ассалому алайкум!
Ассалому алайкум! Синглим турмушга чиқди. Икки ҳафта яшади. Шу вақт давомида оиласида кўп келишмовчиликлар келиб чиқган. Катталар аралашиб ислоҳ қилишмоқчи бўлишди. Аммо синглим ажрашиш фикрига туриб олди. У ҳали қиз бола экан. Турмуш ўртоғи ажралишларига рози бўлди. Синглимни нарсалари билан отамни уйига келтириб қўйди. Шунда эри “сен ҳам янги хаёт бошлаб бахтли бўл, мен ҳам шундай қиламан. Бир биримиздан рози бўлайлик” деб хайрлашишибди. ФҲДЁга ажралиш тўғрисида ариза топширишди. 3 ойдан сўнг келинглар, дейишибди. Саволим шуки, юқоридаги эрининг гапи билан ва ажрашиш тўғрисидаги қарори билан талоқ тушган бўладими? Эрининг ўзи “3 ойдан сўнг, ФҲДЁ ажраштиргач, талоғингни айтаман, унгача эмас” дебди. Агар талоғини айтиб қолса, идда муддати қанча бўлади? Бунда унинг ҳали қиз бола эканлиги эътибори борми? Аммо улар бир неча бор ҳилватда қолишган. Маҳрини ҳам ҳали тўлиқ бермаган экан. Тўйдан олдин бир қисмини бериб, қолганини кейинчалик бераман деган экан.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хилват бўлган бўлса иддани тўлиқ ўтиради. Домлага бориб фатво олиш лозим. Валлоҳу аълам!