Шу хунаримни хукми қандай

03:51 / 14.12.2022 | Nilufarxon | 285
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар. Мани бир нарса жудаям ўйлантириб қўйди. Сизлардан шунга сўтаб бир фикрга келай деган мақсадда ёзяпман. Асли уй бекасиман. Икки нафар фарзандим бор. Шу уйда бекор ўтирмай деган нийятта, хозирда урф бўлган совундан гуллар букетлар ясашни ўрганиб йўлга қўйганман. Онлайн ва офлайн савдо қиламан. Савдоа қўлимдан келганича бировни хаққига хиёнат қимасликка, савдойимга ёлғон аралаштирмасликка, яна шундай холатларга ахамиятли бўлишга харакат қиляпман. Шу кичкинагина хунаримни бошлаганимга кўп бўлмай, кўзга кўринарли нарсаларга эриштим, бу албатта аллоҳнинг берган ризқининг баракасидан. Шу кунларда мани қаттиқ ўйланишимга сабаб бўлаётган масала, бу гулни кпъплаб инсонлар тўғилган кунга ҳадяга, 8март ўқитувчилар куни янги йил, байрамларига совға қилиш учун заказ қилишади, ва албатта хайит айёмимизда хам заказлар бўлади.

Хозирда ман ўйланиб қолдим шу инсонларни ислом динида йўқ бўлган байрамлар учун яқинларига совға қилиш мақсадида заказ беришса, ман уларга тайёрлаб бериб хақ оламан. Шу топаётган пулимни ҳукми ҳаромга кириб қолмаяптимикин, фарзандларимга ҳаром луқма егизаётмаганмикинман деб росса ичимда хаёлимда шу ўй. Шу масалада бир анниқ гапни айтишларини илтимос қилардим. Олдиндан рахмат. Аллоҳим икки дунё саодатига барча мумину муминаларни етказдирсин. Амийн.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Топганингиз ҳалол. Валлоҳу аълам!