Ассалому алайкум, устоз! Ҳадиси шарифда эри вафот этгач фарзандлари учун қайта турмуш қурмай, уларни тарбияси бн машғул бўлган аёл жаннатга ҳаммадан олдин шошиб бориши, бу ишининг ажри ҳақида айтилган. Саволим, эри вафот этмаган, лекин фарзандларини тарбиясига беэътиборлиги, оиласини қадрламаслиги, моддий томондан ҳам таъминламаслиги сабаб эри бн ажрашган, аммо фарзандлари учун қайта турмуш қурмаган, уларга диний илмларни ўргатиб, фарзандларини ёлғиз ўзи тарбиялаган аёл ҳам шу ажрларга эриша оладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Умид қилса бўлади, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!