Ассалому алайкум! Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ойлигимнинг 20% ини Аллоҳ йўлига сарф қиламан, деб ният қилгандим. Ўша тақсимни баъзи ҳолларда онамга ёки яқинларимга берсам ҳам бўладими ёки оиламдан ташқари одамларга берсам афзалми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ниятга боғлиқ. Умумий ният қилган бўлсангиз, мазкур кишиларга беришингиз жоиз. Валлоҳу аълам