Ассалому алайкум! Мени ёшим 30да 3йилдан бери москва шахрида сиделка) яни кариялар карайман охирги пайтда жудаям асабилашиб колганман каттикрок тегиб куяман узимни ушлолмаяпман ишимни узгатирай десам дакументим туфайли узгатиролмиман уйга кетишка хозир имкониятим йук. Харкуни оллохдан тугри йул сорайман лекин харкунги бирхил холат кампир тушинмеди менхам тушинтиромиман шу сабаб узимни тутолмаяпман каттик гапириб куяман каттик силтиб ташлаяпман Астагфируллох диман лекин хечам узимни тутиш кулимдан келмаяпти илтимос нима килай оллохди кахридан коркаман маслахат беринг илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Сиз қилаётган бу иш аслида жуда оғир меҳнат. Шунга яраша ажр-мукофоти ҳам улуғ. Бу касбда ишлаш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Бу касб эгаши бўлиш аслида неъматдир. Аммо сизнинг асабий бўлиб қолганлигингиз бу неъматни неъматлигини қолдирмайди. Ён атрофингиздаги биронта невропатолог ёки психотерапевт қабулига бориб асабингизни хотиржам қилишга ёрдам берадиган дори-дармонни ичишингиз керак. Хусусан ухлаш олдидан 40 минут олдин магний ичиб ётишингиз, тўғри овқатланишингиз, кечқурун вақтлироқ ухлаш ва тонгда вақтлироқ уйғонишингиз керак. Сизнинг касбингиз билан бу режимни қўллаш онсонмас. Аммо соғлигингиз тикланиши учун шундай қилишингиз зарур. Валлоҳу аълам!