Аёллар кийимларини эркаклар сотиши ҳақида

22:11 / 16.12.2022 | Mohina | 649
Ассалому алайкум! Хурматли устоз! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Сиз ва жамоангиз туфайли кўплаб билмаган саволларимизга жавоб топамиз. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Бермоқчи бўлган саволим бироз ғалатироқ олдиндан узр сўрайман. Куни кеча ўзимга ва оила аъзоларимга ваъзи бир кийим-кечаклар олиш мақсадида Тошкентдаги бозорлардан бирига борган эдим. Аёллар ички кийимлари (яна бир бор ҳаммангиздан узр сўрайман) сотиладиган дўконларга кирсам 3та ҳаттоки 4 та эркак кишилар савдо қилишяпти. Яна кирган аёлларга келинг опажон сизга қандайи керак, қанақа размеридан керак дейишяпти. Уялганимдан чиқиб кетиб бошқасига кирсам яна шу хол. Бозордан бир аммаллаб аёл киши сотувчи бўлган шундай дўконни топа олдим холос. Тушунаман тирикчилик, оила боқиш учун одамлар ҳар хил ишларни қилишади. Лекин бу қанчалик тўгри? Динимизда шу масалага қандай муносабат билдирилади? Шу мумкинми? Яна сиздан бир илтимос, устозлар билан домлалар билан учрашувларда шу фикрни айтишингизни илтимос қиламан. Жумъаларда, маърузаларда шу ҳақида айтишса нур устига аъло нур бўларди менимча. Яна бир бор узр сўрайман, минг ҳижолат билан ёздим. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу иш аёллар томонидан амалга оширилиши тўғри бўлади албатта. Валлоҳу аълам!