Шубҳа

16:46 / 19.12.2022 | Robiya Azimova | 247
Ассалому алайкум! ҳожайнимдан шубҳаланиб қоляпман. телефонлари кодланмаган бемалол ҳоҳлаган пайтда олиб ишлатаман. кочада бекорчи болиб юрмеди. давлат ишчиси эрталаб 7да кетиб кечаси 12 1 гача ишледи базида сахар 3 4 гача(ҳокимятда). мени миямга битта нарса жойлашиб қоган ҳожайним кимгадир илашиб қолган деб эрталабдан кечгача ҳаёлимда ҳожайним билан урушиб юрибман. менга муомиласи яхши нимадир сорасам қилиб беради ёқ демеди. 2кун олдин истима кириб грип болиб қолганим учун қизлик уйимга кеганман шу 2кун ичида бирор марта яхшимисиз деб сорамагани учун шу ҳаёлларимдеги нарсани ҳожайними озига (кимидир топиб олган босез кийимлризи йигиштириб уникига кетинг биз якшанба куни уйимизга борамиз мени қизимга харомга аралашиб қоган дада керакмас ) деб урушиб телефонига смс қилиб ёзиб юбордим. қийналиб ишлаб юсам сендан бу гапларни кутмагандим деб ёзди бошқа гап гапирмади.
намоз оқир эди ҳозир оқимаябди фақат жума намозига боряпти
ҳожайним тугруқҳонада ишлашимга руҳсат берган ҳамшираман ишга чиқиб ишласам боладими? аёл киши иложи борича уйда отиргани мақул бирон жойга бориб ишлагандан кора дийишадию?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ортиқча шубҳаланавериш охир оқибат ўша шубҳа қилинган ишга олиб бориши мумкин. Ишлаб ишламаслик ҳаммага учун ҳам баробар эмас. Эр рухсат берса, оиланинг эҳтиёжи бўлса, жамиятнинг ҳожати бўлса ишлаган жоиз. Валлоҳу аълам!