Кредитга уй олиш

19:51 / 03.12.2022 | Mavluda | 277

Ассалому алайкум! Одинахон опа ман сизи жуда яҳши кураман оĺлоҳ учун Шайҳимизни ҳам телиграм сайтларизди ҳам мунтазам кузатиб бораман оллоҳ ва расулимизга сизлардаг яқин булишни жуда хохлайман шунинг учун узим ҳам фарзандларимга ҳам ҳаром едириб қуйишдан қурқаман 3та қизим бор алҳамдулилаҳ бизни ҳовли жуда кичкина 3та овсун турамиз ҳаммамизда 2та.3тадан фарзанд бор ундан ташқари қайнонам дадалари ҳам биз билан яшашади эрим 6 йилдан бери расияда ишлайдилар топганлари фақат рузғорга кетиб ётибди уй учун еға олмаёмиз ш пайтгача майли оллоҳ учун ака укаларку деб индамадим лекин фарзандларим ҳар куни дадам деб йиғлаб қуймаяпти дадасини соғинган шунга киридитга уй олсаг буладим рибо еган инсонга оллоҳ ва расулимиз душман булади деган марузани эшитиб қурқиб кетим нима қилишни билмай қолдим оллоҳ қалбимга сизни солиб савол юлашга қарор қилдим илтимос туғри юл курсатинг оллоҳим сиздан рози булсин олдиндан катта раҳмат

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом. Аллоҳга дуо қилинг. Тақвода маҳкам бўлинг, зеро Аллоҳ таоло “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур” дейди (Талоқ сураси, 2-3 оятлар). Ижарага уй олиб яшаш ҳам мақбул йўл бўлиши мумкин. Аллоҳ мушкулингизни осон қилсин. Валлоҳу аълам.

Музаффар Ҳусниддинов, Ислом молияси тадқиқотчиси.