Ассалому алайкум! Муслимаат Форум аъзолари,Аллоҳ илмингизни зиёда этсин,икки дунё соадатли қилсин. Юзланиётган саволимни Одинахон опа ва психолога ёзаяпман. Яқинда турмуш қурганимга 2 ой бўлади.Бу никоҳ совчилар орқали танишиб бўлди.Ўзим алҳамдулиллаҳ Аллоҳни раҳмати ила ҳидоятга етишганман оилам ҳам.Учрашувга чиққанимда турмуш ўртўғимни саволларимга жавобларимдан кўнглим тўлган эди.Ўзлари меҳрибон,оғир босиқ инсон лекин ибодатсиз ва азгина дангасалар.Учрашувда саволларим орасида ибодатларизга қанчалик эътиборлисиз деб сўраганмда Аллоҳ қодир қилгунча деган жавоб олганимда ибодатли эканлар диб ўйлагандим.Оилада муҳит ҳам деярли носоғлом Оталари хамр(ароқ,пива) ичиб юрарканлар.Ота ҳам Она ҳам ибодатсиз,тўғри инсонларни ибодатли ибодатсизга ажратаолмайман ҳидоят Аллоҳдан,лекин қалбим сокинлик сакинат тополмаяпти, ман ният қилган оила бундаймасди,Аллоҳни қадари дея сабр демоқдаман ўзимга.Аммо Оталари ичганда Оналарига қўпол гапириши,ҳунук сўзлар айтиши дилимни ҳира қилиб у инсонга бўган ҳурматимни тушуриб юборди.Уйда ҳар бир ҳолат кўнглими ҳира қилиб қийнаяпти мени,ўз Ота уйимга кетгим келяпти.Ҳатто ҳожатхонада телефон ўйнашади,унда гаплашиҳсади,ҳаттоки у ерда нарсаям еб кетушаркан 2-3 маротаба мева почоқларини кўрдим ахлатта.Овқатланаётгандаям суюқ таомни,чойни овоз чиқарб ичадилар,ейдилар. Деярли иш қилаётганмда иш қилаётганимга қараб отирадилар бундай қилманг бундай қилинг деб турадилар,айрим пайтлар назарлари тўғримасми дебам ўйлаб қоляпман.Оилани тўйдан олдин суриштурганимзда яхши оила дейишганди,оқлик пайтида бир қалбимга айнишлик келганда йўқ энди ҳаммаси ҳал бўлди тақдирим шу дегандим ўзимга,ҳаммаси белгиланганда сўнг давомий қалб маҳзун бўлиб юрди.Ортади олди бердилар бўла бошлагандаям бўлган вазиятлардан кўнглим қолишни бошлаганди.Ҳозир ички ҳолатим унда нималар бўлаётганини чунтириб бера олдимми билмайман.Менга тўғри йўлни кўрсатинг,таскинлик беринг илтимос.Айтганларимдан мен билган ва билмаган нотўғри бўлган гаплар бўлса Аллоҳ кечирсин.
– Ва алайкум ассалом! Сиз тўйдан олдин берган саволларингизга тўғри жавоб олгансиз фақат турмуш ўртоғингизни идеаллаштирганингиз сабабидан жавобини тўғри талқин қила олмагансиз. Аслида намозни бир ўқиб бир ўқимай юрадиган одам шундай жавоб қайтаради. Яхшилаб суриштирганингизда отасинин харом ичимлик ичишини билиб олган бўлардингиз. Доимгидек ҳамма ўзбек хонадонларида қилинадиган хато қилиниб суриштириш ишлари охирига етказилмаган. Ичкилик ичиладиган оилада тақво қаердан бўлсин? Энди сиз бу хонадон аҳлини тинмай дуо қилинг. Қалб эгаси Аллоҳ иншааллоҳ уларга ҳам нусрат бериб қолар. Мен бир хонадонга келин бўлган ибодатлик, ўранган қизни кўпдан бери кузатаман. У келин бўлганида қайнота ва қайоналари унга кун беришмас эди. Намоз ўқиса, рўмол ўраб юрса, улар таклиф қилган луқмаларни “ҳалол” ёки “ҳалол эмас” деб ҳалол деб ҳисобламаганини емаса роса гапни тагида қолиб кетар эди. Шу келиннинг ҳусни-хулқи, оиласига қиладиган хизмати шунақа чиройли эдики қайнона-қайнотасининг ҳурматига сазовор бўлиб ҳар ишда шу келин билан маслаҳатлашадиган бўлишиб, авлодидаги барча аёллар рўмол ўрайдиган бўлиб кетишганди. Сизни шу оилага келин бўлиб тушишингизнинг хикматини албатта Аллоҳ билгувчи, аммо эҳтимол сиз ҳам ўз хулқ-одобингиз билан қариндошларингизга яхши таъсир кўрсатиб барчаларини ҳидоят йўлида бардавом бўлишларига сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!