Хайз

03:22 / 20.12.2022 | Бахтияровна | 703
Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, хайз куришимдан 3,4 кун олдин номига жигарранг аралаш выделения ва номига кон хам кураман уртада 1,2 кун тухтаб кейин хайз кураман. Номозларим колиб кетяпти. Ўша 3,4 кунлик аралаш кон курганим хам хайзга кирадими? Тахорат олиб номозимни 1,2 кемаган, тухтаган кунлари укиб турсам буладими? Еки бошимдан сув куйиб покланишим керакми? Базида хайз 10 кундан хам ошиб кетади неча кунда покланиб номозимни давом эттирсам булади? Жавобингиз ун рахмат. Оллох рози булсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз.  Ҳайз орасига аралашган қуруқлик ҳам ҳайз ҳукмига киради. Валлоҳу аълам!