Ниқоб тақиш

09:46 / 21.12.2022 | Iroda bintu Toxir | 629
Ассалому алайкум! Аллох илмингизни зиёда килсин. Алхамдулиллох 3 опа сингил хижобдамиз. Аллохнинг фарзини имкон кадар уз вактида адо этишга харакат киламиз. Катта опам якиндан бери никоб ураб юзларини номахрамлардан тусиб юрибдилар. ( Турмуш уртоклари йук) Бир марказга Курон илмини урганиш максадида борганимизда кабулхонадаги кизлар никобда келиш мумкун эмаслигини тиббиёт никобида келишлари мумкунлигини акс холда улуарга хам зиён булиб колишини айтишди. Опам бу гапларни эшитиб бошка у ерга бормасликларини никоб ечиш эвазига илм олишни истамасликларини айтиб туриб олдилар. Никоб такиш фарз эмас уламолар агар аёл фитна чикарар даражада гузал булсагина юзини тусиши вожиб деб айтганлар, илм олиш хам ибодатку никобни деб узингизни илм олишдан тусишингиз нотугрику деб айтсам Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо Саллоллоҳу алайҳи васаллам хам аёлларига юзларини тусишларини буюрганлар деб сузларимни инкор килдилар. Никоб такаман деб аёл киши узини илмдан тусиши, номахрамлардан юзимни беркитаман деб аксиома бошкалар этиборини тортиши тугрими. Илтимос опамларга ва уларга ухшаган аёлларга насихат берсангиз. Аллох рози булсин
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Излаш хизматидан фойдаланинг.