Васиятни адо этиш тўғрисида

23:44 / 21.12.2022 | مسليمة | 251
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин устозалар. Бир саволим бор эди: менинг энг яқин дугонамнинг опаси яқинда қазо қилди, бир кичик óğил фарзанд қолган ундан. Дугонам ҳали ёш энди 18ёшда . Опаси вафотидан олдин фарзандимга қара деб васият қилган экан, энди васиятга биноан дугонам поччасига турмушга чиқиши керак экан. Шу қанчалик тóğри? Дугонам óзи ҳаётда кóп қийинчиликларни кôрди энди жияни учун бунга рози бóляпти, лекин мен óзини қурбон қилишини истамаяпман балки бу нотóğридир, шунга нима қилишимни билмаяпман унга қандай ёрдам беришим мумкин. Бошқа опалари жиянингни óйла дейишяпти, лекин дугонамнинг ҳам óз ҳаётини қуришга, óзи хоҳлагандек яшашга ҳаққи бор деб óйлайман . Ҳатто поччаси ҳам шуни тарафдори экан қайнсинглисига уйланишга бироз бóлса ҳам қаршилик қилмаяпти. Маслаҳат беринг мен қандай ёрдам беришим мумкин?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар кўнгилдан истаса жоиз. Аммо кўнгли бўлмасаю, фақатгина жияни учун ўзини мажбур қилаётган бўлса бу тўғри эмас. Валлоҳу аълам!