Ассалому алайкум! Хурматли устоза. Турмушимга 20 йилдан ошди, 3 нафар фарзандимиз бор Худога шукр. Эримга эркаланишни, унга " знаки внимания" беришни яхши кўраман ва шундай киламан хам ( узр, русча ездим, узбекчасини тополмадим), ва у мендан мамнун булади. Менга екмагани телефонни "беззвук" да куядилар, беркитадилар, иккинчи аели бор, узи айтган менга. Шунга шу ишларимни килгим келмай колади, бошкаси Билан уйнаб кулишади деб. Мендан унга екмаган гап суз еки харакат булса дарров менбилан иши булмай колади, хафа буламан ахамияти йук одамман деб лекин узи менга яхши кураман дейди. Узим суйкаланаверсам хеч нарса булмагандек кулиб юраверсам умуман кадрим йук буладими деб уйлиман. Шунга менга маслаҳат берсангиз кандай йул тутишим менга яхши булади
– Ва алайкум ассалом! Шу вақтгача қадрингиз йўқ бўлмаган бўлса энди нима учун тўсатдан қадрингиз йўқ бўлиши мумкин. Сизнинг оилангиздаги мавқеингиз ўрнатилиб бўлинган. Болаларингиз бор. Ҳозир йигирма йил тинч яшаган оилангизга ўзгартириш киритсангиз турмуш ўртоғингизга ёқмаса болаларингизнинг ҳам тинчини бузган бўласиз. Шунинг учун сизга шу ҳолатингиз нормал ҳолат бўлса у ҳолда ўзгартирмаганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!