Эримни иши юришмаслигига мен айбдорманми?

02:39 / 25.05.2023 | Guli | 2262
Ассалому алайкум! Ёшим 28 да. Турмушга чиқганимга 7 йил болди, 2 нафар фарзандим бор, огил ва қиз. 3 йил олдин эримни ишлари орқага кета бошлади яни котта қарзга кириб кетди. Хозиргача толаб қутулгани ёқ, тогриси мийямда фақат пулди ойлайдиган болиб қолдим, чунки эрим баъзида мени айблайди сени қадаминг ёқмади шунга қарзга кирдим деб, кеча куни қайнонам ҳам худди шундай деди:" бебаракасиз, қадамиз ёқмади уйимизга "дедилар. Наҳотки айб менда болса? Эрим хам оппоқ эмас харомга аралашди зино қилди, жуда кибрли болиб кетди, чунки тойимиздан кейин пули копайиб узидан кетиб қолганди. Қайнонам ҳам мени ёмон коради доим қошни келинларди мақтайди, огородди ишиниям, мол-қойниям, уйни ишлариниям тинчитади деб, мен эса ишлайман хайвон боқмаймиз огородни ишларини эса вақтимга қараб қиламан. Тогриси эрим хозир топганини қарзига толайди, мен хам ойлигимдан кредитларини толашвораман, ой ҳаёлим фақат пул болиб қолябди тезроқ қарз толаш қарзлар меники болмаса ҳам, қайнонамни гапларидан хам чарчаяпман копинча уйдан хайдайди, берган нонини миннат қилади, ишласам хам ишламасам хам уйдагиларга ёқмаяпман , айниқса эримга, тогриси нима қилишни билмаяпман, илтимос маслаҳат беринг, қандай ёл тутсам оиламдагиларга ёқаман. Ростдан ҳам қадамим ёқмадимикан, ёки эримни узи сабабчими? Жавоб учун рахмат, оллоҳ рози болсин.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Одам шариатга мувофиқ яшаши керак. Харом ишларни қилаверса албатта ризқида барака бўлмайди. Нафақат ризқида, балки умрида, вақтида, касб-кори ва барча ишларида, соғлигида ҳам барака бўлмайди. Инсонлар билан муносабатлари бузилади. Қанчадан қанча гуноҳлар орттиради. Турмуш ўртоғингизнинг пулида барака бўлмаса бунга сизнинг алоқангиз йўқ. Агар сиз пулини исроф қилсангиз, кераксиз нарсаларга ишлатиб пулни йўқ қилиб қўяверсангиз унда бошқа гап. Аммо мактубингнизга қараганда аксинча сиз ишлаб пул топиб, қарзидан қутулиш учун пулингизни турмуш ўртоғингизга бераяпсизку. “Қадами ёқмади” деган гаплар шариатимизда йўқ. Ҳудди шундай аёл киши ишлаб пулини турмуш ўртоғининг қарзини узиши керак деган гап ҳам йўқ. Шариатимизда аёл кишининг мавқеи жуда баланд. Чунки аёл киши ишлаб пул топишга, болаларни боқишга мажбурланмайди. Унга биров миннат қилишга ҳаққи йўқ. Негаки аёл кишининг еб-ичиши, уй-жойи, уч ойда бир марта фаслга қараб уст-бош олиб бериш, бетоб бўлса дори-дармон ва шифокорга кетадиган ҳаражатларнинг барчаси турмуш ўртоғининг зиммасидадир. Турмушга чиққунича эса отасининг зиммасидадир. Шундай экан нима учун сиз ўз ҳақ-ҳуқуқларингизга яраша амал қилмайсиз. Эркак кишига аёл киши пул берса албатта у эркакнинг олдида бу аёлнинг қадр-қиммати бўлмайди. Сизнинг вазифангиз болаларингизнинг тарбияси билан шуғулланиш, уйларингизнинг саришта бўлишига эътиборли бўлиш, кийимларнинг озодалиги, овқатнинг вақтида тайёрланиши ва турмуш ўртоғингизнинг тунги хизматларини адо этишдир. Турмуш ўртоғингизнинг қарзларини тўлаш сизнинг зиммангизда эмас эди. Сиз қанча ўз қадрингизни билмасангиз атрофингиздагилар ҳам шунчалик сизни хор қилаверишади. Ўзингизнинг  турмуш тарзингизни ўзгартиринг. Ўйлаб кўринг, ҳаётингизни режалаштиринг, мақсадларингизни қўйинг. Қизингизни катта бўлишини кўз олдингизга келтиринг. Катта бўлиб сиз каби куёвингизга қарзини тўлаши учун ишлаб яна гап эшитишини хоҳлайсизми? Қизингиз бу ҳаётда қандай қадам босишни сизнинг қадамларингизга қараб ўрганади. Валлоҳу аълам!