Дуолар гунохлар кўплигидан ижобат бўлмайдими.

22:37 / 22.12.2022 | Parvina Tolibova | 258
Ассалому алайкум! Устозим кечирасиз бунақа ноұрин савол берганимга. Бу саволимди кимга беришди билмадим. Устоз намоз уқийман, руза тутаман, хар ойда хатми Қуръон қиламан, саловат, истиғфор, зикирда юраман, хар доим тахорат бн юраман. Хар куни зухо намози уқийман. Хаммасини яхши куриб,севиб, мехир бн бажараман. Анчадан бери ишим юришмайди, қарз устига қарз кириб кетябман. Қарздан қутилиш дуосиниям куп уқиб юрибман. Мени росса халоватимди олди, кечалари дуо қилиб чиқаман ё Роббим ёрдам бергин деб. Хечам енгилашмаяпам. Кундан кун савдом тушиб кетябти. Билмай қолдим, дуоларим ожобат булмаяпти. Бу кетишда шайтонга енгилиб қолмасам булди. Қурқаман хаммасини ташлаб кетмай деб. Биза гунохкор бандамиз дарров таслим буламиз. Ёки шунчахам гунохим тулиб кетганми дуоларим ижобат булмайди. Хужайним динга вообще йук намозам уқимайди, нос чекадилар, лекин нима ният қилса уша нарса дарров булади, хамма иши унгидан келади, тил учига бир дуо қилса ижобат булади. Менга унақа эмас гохида хафа буламан Роббим кечирсин. Бу холатимдан нима қилай. Мени холатимга ухшаган хадис борми. Яна озгина сабир қилсам яхши буб кетаман. Маслахат беринг. Рахмат хаммамизга Роббим офият берсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ноумид бўлмаслик керак. Аллоҳдан фақат яхшиликни гумон қилинг. Валлоҳу аълам!