Ассалому алайкум!
Ассалому алайкум! Мен онамни қаттиқ жаҳилларини чиқариб қўйдим ўқишларим сабабли. Жаҳиллари чиқиб илоҳим йўқ бўлиб, қуриб кетсин ўқишларин деб бир неча маротаба такрорладилар. Ундан ташқари, юзинг қурисин дедилар. Ота онани жаҳли чиққанда қилган дуоси ҳам ижобат болиши мумкинлиги маълум, ҳатто оқ болиши муминлиги ҳам маълум . Саволим: Агар Аллоҳга тавба қилсам, онамни дуолари ижобат бўлган бўлса ҳам, Аллоҳ бу дуони Қайтариб, ижобатини мени фойдамга ўзгартириши мумкинми? Яъни ўқишларим "қуриб кетмаслиги", " юзим қуримаслиги"? Онамдан ҳам кечирим сўраб конгилларини олишга ҳаракат қилиб, ҳаққимга яхши дуо қилшларини сориман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввал онани рози қилиш керак, кечирим сўраса. Она рози бўлиб айтганидан қайтса, тавба қилса ва айтганининг ўрнига яхши нарсани сўраб дуо қилса, кейин қилган тавбангизнинг фойдаси бўлади. Валлоҳу аълам!