Сотув

02:06 / 24.12.2022 | Gulchehra Abdumuminova | 251
Ассалому алайкум устоз !
Ёшим 19 да. ИТ соҳасида ўқийман ва шу соҳада бир компаниянинг сотув бўлимида ишлаяпман.
Биз ИТ га оид курсларни сотамиз. Бу жараёнда ўқувчиларга, курс харид қилмоқчи бўлганларга телефонда тушунтириш ишларини олиб борамиз. Кўпроқ ўғил болалар олишади дарсликларни. Иш онлине , уларни кўрмаймиз. Жиддий оҳангда фақат иш ва ўқишга оид маълумотларни етказаман ва улар ҳам ўқиш бўйича савол беришади.
Кўпчиликни илм олишига ҳиссамиз қўшилмоқда.
Бу касб бўйича кетсам бўладими ?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ха. Валлоҳу аълам!