Ассалому алайкум! Турмуш уртогимнинг мендан 4 еш кичик синглиси турмушга чикмади. Совчиларга доим рад жавоби беради. Калби хам нотекс доим нимадир жанжал чикаришга харакат килади. Авваллари тушунишга кечиришга харакат килдим. УЗИ емон курган инсонни бутун дуне емон куриши шарт деб елгон Билан одамларни емон килади шахсан мени хам. Турмуш уртогим хам шу тарафга ен босади. Хурматсизлигини куриб турса хам мени хакорат килади уриб сукади. Силлаи рахм хакида гапиради. Лекин мен силлаи рахм килишни хохламайман. Елгизлик хаетини УЗИ танлади менинг айбим йук шунинг учун умримни кунглимни унга сигиниб утказишни хохламайман. Кунглимни бошкародмаяпман. Нима килсам кунглимга хам унга хам обзор бермасдан Аллох ризолигини олишим мумкин.
– Ва алайкум ассалом! Бу унинг танлови. У шундай одамларга озор бериш йўлини танлаб яшаяпти. Яъни тил унга бўйсунади ва у хоҳлаганини гапиради. Аммо сизнинг қулоғингиз сизга бўйсунади. Шунинг учун унинг гапларига қулоқ солмасликка, умуман олганда унга эътибор қилмасликка ҳаракат қилинг. Бошқачасига иложи йўқ. Чунки уни деб ажрашиб ўзингизни бахтсиз қила олмайсиз. Ёки уни тарбиялаб одоб-ахлоққа чақира олмайсиз. Бундай қилсангиз ҳам у беодобликда давом этаверади сизнинг гапларингизни инобатга олмайди. Тасаввурингизни ишга солинг. У нима деса ҳам унинг гаплари гўё сизга қаратилмагандек тутинг ўзингизни. Бора-бора эмоционал реакция қилмай қўйсангиз у сизни тинч қўя бошлайди. Хафа бўлганингиз сари у баттар сизга ташланаверади. Валлоҳу аълам!