Эримни ҳеч нарса билан иши ёқ

02:00 / 11.12.2022 | Gulshoda | 428

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бöлсин. Устозалар менга маслаҳатиоар жуда жуда зарур. Туркиш қурганимга 5 йил бöлди, 2 нафар фарзандим бор. Эримни ҳеч нарса билан иши ёқ. Рўзғорга умуман қарамайди. Бизни таъминламайди, битта пайпоқ ҳам олиб бермайди. Иккала фарзандимга Бола пули оламан, шундан рöзгор қилябмиз. Кийим кечакмас, жуда зарур эҳтёжларимга ҳам пул сöрасам ҳам бермаяптилар.Лекин ичади, чекади, баъзида қимор ҳам öйнайди буни биламан. Кайфияти яхшилигида, чиройли сöзлар бн бизи таъминотимиз ва Аллоҳ харом қилган ишлариздан воз кечинг деб кöп айтганман. Фойдаси йöқ эшитишни ҳам хоҳламайди, насиҳатларни. Қайнонамни ЭСА бундай ҳолатдалигини билсалар ҳам иши йöқ. Қаттиқ огриб қолдим бир икки Марта, даволатмеди, Ким огрисин дебди сени деб. Қöлида ҳунари йöқ, тайинли иши йöқ, диний-дунёвий билимларга қизиқиши йöқ. Лекин сигаретига, ароғига, дöстлари билан чойхонасига, албатта ,пул топади.Телефонга муккасидан кетган, тун-у кун Телефон, интернет. Бöш қолса, мени ишларимдан айб қидириб öтиради. Онда-сонда болларига кöтариб келган нарсасини тинмай миннат қилади, кöр бöласан билмасанг, дейсилар.Озими устимда тинмай ишлайман, покизалик, мазали таомга жуда эътибор бераман,фақат эрим учун зийнаталанам, Шунда ҳам öзгариш йöқ. Жуда қийин аҳволдаман. Оиламни бузилишини истамайман, болаларим отасиз öсишини ЭСА асло, чунки öзим отасиз öсганман. Лекин бундай тарзда асабларим зöриқиб кетябди, соглигимга зарар етябди. Бир огиз Ширин сöз айтмаганигаям чидаб келябман, Лекин бизи таъминотимизи қилмагани, қöшнилардан у бу сöраб туришга мажбур қилётканига чидолмаябман. Нима қилай, илтимос, менга маслаҳат беринглар, жуда ҳам зарур.

Ҳуқуқшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз икки нафар вояга етмаган болаларни таъминоти учун алимент ундириш учун ўзингиз яшаб турган туман фуқаролик ишлари бўйича судга ариза билан мурожаат қилиш хуқуқига эгасиз. Валлоҳу аълам!