Эримни яхши кўришни истайман

04:46 / 11.12.2022 | Нигина | 217

Ассалому алайкум! Ёшим 27да. Турмушга чикганимга 6 йил булди, совчилар оркали танишганмиз . 2та фарзандим бор, алхамдулиллах. Эрим узи яхши инсон, лекин баъзи Бир синовли вазиятлардан Сунг мени ундан кунглим колди. Умуман Хар хил одамлармиз. Унинг дунё караши борган сари торайиб кетябди. Гаплари беухшув, ортикча гаплари Билан кучада обрусини тукиб юради. У билан Бир жойга боргани уяламан, акллик куринаман день ноурин гаплар гапиради, индамай тураколай демайди. Максадсиз инсонга айланиб борябди. Калта уйлайди. Мактанчоклик киламан деб, алдайди. Куни утса булди. На уйга карагиси келади, на рузгорни чиройлишга килишга. Узини уст бошига, юз-сочига хам карамайди,яхши кийимларни ростлаб куяман, эскиларни кийиб юраверади. Намоз, Куръон укийдилар, диндан билимлари кучли. Яхши гапирдим, тушунтирдим, узгариш йук. Охири унга карагим хам келмай колди. Энг йомони шундаки, углимиз эримга ухшашидан жуда куркаман. Углимни умуман бошкача йигит булишини истайман, лекин куз олдидаги намуна булмиш отаси унинг акси. Эримнинг яхши тарафлари хам бор, балким ношукурлик килаётгандирман, лекин кунглим тортмаса Нима килай. Эримни яхши куришни, Уни курганда хурсанд булишни, Бир биримизни тушуниб гаплашишни, фарзандларимга Уни намуна килиб курсата олишни хохлайман. Бу вазиятда Кандай йул тутганим маъкул?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз психолог қабулига борганингиз маъқул. Консультация вақтида турмуш ўртоғингизнинг бу одат ва қилиқлари нима сабабдан эканини яхшилаб тушуниб оласиз. Идеал одамни топиш реал иш эмас. Идеал эр-хотин фақат киноларда бўлади. Хаёт бошқача. Бу дунё синовлардан иборат. Набодо турмушингиздан ажрашиб бошқа турмуш қурсангиз эхтимол у одам сизни бахтлик қила олар, балки у одамнинг хулқи-одоби сизга ёқар,  аммо фарзандингиз билан муносабати ўз отасиники каби яхши бўлади деб хеч ким кафолат бера олмайди. Синовлар мана шу жойда бўлиши мумкин. Сабр қила олармикинсиз? Турмуш ўртоғингизнинг ўзгаришини истасангиз сиз ўзгаришингиз керак, шунда у ўзини ўзи тарбиялаб олади. Валлоҳу аълам!