Мисвок ишлатиш

13:06 / 28.03.2017 | Савол | 1460
Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Мисвокни таҳорат олишдан олдин қилиш керакми ёки таҳорат олаётгандами? Агар таҳорат олаётганда бўлса мен доим тишимни ювганимда милким қонайди
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Мисвок қилиш суннат амал бўлиб, усиз ҳам таҳорат ўтаверади. Таҳорат қилаётганда мисвок ишлатиш суннат. Мисвок бўлмаса, таҳоратда бармоқ ишлатилади. Мисвокни бошқа пайтларда ҳам ишлатиш суннатда келган. Ҳозирги кундаги тиш тозалаш воситалари ҳам мисвок ўрнига ўтади, аммо мисвок афзал. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мисвок милкларни даволайди. Валлоҳу аълам