Эрим ишлашга рухсат бермаяпти.

22:04 / 29.12.2022 | Guli | 1793
Ассалому алайкум! Мен шу йили декретдан ишга қайтдим оқитувчиман, эримни тайинли иши ёқ, яна катта қарзга кириб кетган, ойлигимдан уйга бозор қилиб келсам эрим урушябди виждоним ёл қоймайди деб, қайнонам эса бозор қилинг дейди базида пичинг гаплар қилади, берган нонини миннат қилади, тогриси аросатда қийналябман бозор қилмай десам қайнонамниг қовогидан зерикдим, энди эрим :"умуман ишга бормайсан озинча пул топиб бизни боқиб қойябсанми, ишга борсанг жавобинг узинг билан" деди, нима қилай маслахат беринг эримни норози қилолмайман, лекин уйда хам қайнонамга ёмон кориниб отиргим келмаябди. Жавоб учун рахмат, оллоҳ рози болсин сизлардан.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ишга боришингизни талоққа боғлаб қўйибди, борсангиз талоқ тушади. Оилани эр боқиши керак.
Валлоҳу аълам!