Ароқ бор жойда тиловат қилиш

21:57 / 29.12.2022 | Nodira | 412
Ассалому алайкум!
Устоз Оллох илмингизни зиёда килсин.
Агар дастурхонда арок булса ва бир-икки киши шу арокни ичса. Дастурхондан турилганда арокни ичмаган инсон Дуо килиб, куръон тиловат укиса буладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Ароқ ичилган дарстурхонда бирга ўтиришнинг ўзи ароқ ичиш кабидир, гарчи ичмаган бўлса ҳам. Энди шу ҳолатда дуо ва тиловат қилиш дин ва Қуръонга нисбатан ҳурматсизликдир. Валлоҳу аълам!