Махсини поклаш

02:40 / 30.12.2022 | Ummul Muhammad Sodiq | 307
Ассалому алайкум! Хурматли узтозамиз, саволим шуки махсини кандай поклаймиз? Уйда махси кийип юрганимизда агар нажосат тегса поклаш керак деб хисоблаб ювиб кептирип буни 3маротаба такрорлардим кейин киярдим шу тогрими? Ёки 1ювганда кептирмастан сикиб буни 3марта такрорласа буладими? Олдимизда сог саломат омон булинг. Сиздан сурайдиганларимиз куп
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тери нажосат шиммайдиган бўлса артиб поклаш жоиз. Акс ҳолда ювилади. Нажас кетди, деган ишонч ҳосил бўлгунича ювилади. Валлоҳу аълам!