Она деб айтолмаяпман

12:48 / 30.12.2022 | UmmuHafz | 197
Ассалому алайкум! Мени Мени туққан она мени ва 3 ойлик укамнин ташлаб кетганлар, ушанда мен 1 ёш эдим адамлар бошқа аёлга уйланганлар, ойимлар бизни боқдилар онадек болдилар, кам қилишмади, ҳозир 29 ёшдаман, бизни туққан она шу пайтгача ҳабар ҳам олмаганлар, яқинда қармдошларимиз орқали мени кормоқчи болдилар мен рози болдим бориб кордим, ҳозир ҳабар олиб турибман керак нарсаларига ёрдам беряпман Аллоҳ учун мени туққанликлари учун, лекин қалбимда ҳеч қандай ҳис ёқ ҳудди бир бегона билан гаплаwгандай туради қалбим, лекин сездирмайман конгиллари огримаслиги учун кун ора телефон орқали ҳабар оламан, лекин ҳеч она деёлмаябман ойи дегин диб бир неча бор этдила ҳоп дедим лекин тилимдан ҳич чиқара олмаябман агар мен она демасам менга гуноҳ болмайдими лекин ҳеч қаттиқ гапирмадим тана қилмадим вазият шундай болганлигини чундим, ёки мен она деб этишим фарзми ?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Сиздан талаб қилингани яхшилик қилиш. Кўнгилдаги нарса сизнинг қўлингизда эмас. Она дея олмаётган бўлсангиз, вақтинча айтмаслигингиз жоиз. Ўрганиб олиш учун бироз муддат сўранг. Тайёр бўлганингизда айтасиз, ҳеч қиси йўқ. Валлоҳу аълам!