Ассалому алайкум! Барча фарз амалларни бажараман. Лекин бир китобда жунуб ҳолатда Қуръони Каримни ўқиб бўлмаслигини ўқиб қолдим. Шу ҳолат қандай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! «Жунуб» сўзи луғатда «четда турувчи» деган маънони англатади. Шариатда эса жинсий яқинлик, уйқуда булғаниш ва бошқа сабабларга кўра манийси чиқиб, ғусл вожиб бўлган шахсга айтилади. Fусл вожиб бўлган одам намоздан, Қуръондан, масжиддан ва шариат кўрсатган бошқа нарсалардан четда бўлгани учун ҳам «жунуб» номини олган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: «إِذَا جَلَسَ بَيْنَ شُعَبِهَا الْأَرْبَعِ ثُمَّ جَهَدَهَا فَقَدْ وَجَبَ الْغُسْلُ». وَفِي رِوَايَةٍ: «وَإِنْ لَمْ يُنْزِلْ». وَفِي أُخْرَى: «وَمَسَّ الْخِتَانُ الْخِتَانَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки у (эр) у (хотин)нинг тўрт мучаси (қўл-оёғи) орасига ўтирса ва унга яқинлик қилса, батаҳқиқ, ғусл вожиб бўлади», дедилар».
Бошқа ривоятда:
«Агар туширмаса ҳам», дейилган.
Яна бошқа бир ривоятда:
«Хатна қилинган жой хатна қилинган жойга тегса», дейилган.
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Fусл вожиб бўлиши учун эркакнинг хатна қилинадиган жойи аёлнинг хатна қилинадиган жойига тегса бўлди. Иссиқ минтақаларда, хусусан, араб юртларида қизларни ҳам хатна қилиш одати бор. Унда фаржнинг ичидаги бир оз ўсиб турадиган қисми хатна қилинади. Уламоларимиз: «Эркакнинг хатна қилинган жойи аёлнинг хатна қилинган жойига тегиши учун эркак аъзосининг бош қисми аёл аъзосига кириши керак», дейдилар. Ана шу ҳолат содир бўлса, икковларига ҳам ғусл вожиб бўлади.
Қўшимча қилиб айтадиган маълумотлардан яна бири шуки, уламолар: «Закар номики, асл фаржга кирса, ғусл вожиб бўлаверади», деганлар.
3. Уйғонган кишининг маний ёки мазийни кўриши.
Бу жумлада васф қилинган ҳолат «эҳтилом» дейилади.
«Эҳтилом» дегани «уйқуда жинсий яқинликни кўриш», «уйқуда булғаниш» демакдир.
عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: جَاءَتْ أُمُّ سُلَيْمٍ إِلَى النَّبِيِّ فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ اللهَ لَا يَسْتَحْيِي مِنَ الْحَقِّ، فَهَلْ عَلَى الْمَرْأَةِ مِنْ غُسْلٍ إِذَا احْتَلَمَتْ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ : «نَعَمْ، إِذَا رَأَتِ الْمَاءَ». فَقَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ: يَا رَسُولَ اللهِ، وَتَحْتَلِمُ الْمَرْأَةُ؟ فَقَالَ: «تَرِبَتْ يَدَاكِ فَبِمَ يُشْبِهُهَا وَلَدُهَا». رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Умму Сулайм Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, Аллоҳ ҳақдан ҳаё қилмайди, агар аёл киши эҳтилом бўлса, ғусл лозимми?» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳа, агар сувни кўрса», дедилар.
Умму Салама:
«Эй Аллоҳнинг Расули, аёл киши ҳам эҳтилом бўладими?» деди.
Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шўринг қургур, бўлмаса, боласи нимадан унга ўхшар эди?» дедилар».
Учовлари ривоят қилишган.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سُئِلَ النَّبِيُّ عَنِ الرُّجُلِ يَجِدُ الْبَلَلَ وَلَا يَذْكُرُ احْتِلَامًا، قَالَ: «يَغْتَسِلُ»، وَعَنِ الرَّجُلِ يَرَى أَنْ قَدْ احْتَلَمَ وَلَا يَجِدُ الْبَلَلَ، قَالَ: «لَا غُسْلَ عَلَيْهِ». فَقَالَتْ أُمُّ سُلَيْمٍ: الْمَرْأَةُ تَرَى ذَلِكَ أَعَلَيْهَا غُسْلٌ؟ قَالَ: «نَعَمْ، إنَّمَا النِّسَاءُ شَقَائِقُ الرِّجَالِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан намни кўрган, лекин эҳтиломни эслай олмаган одам ҳақида сўралди. Ул зот:
«Fусл қилади», дедилар. Эҳтиломни кўрган, лекин ҳўлни кўрмаган одам ҳақида (ҳам сўралдилар). Ул зот:
«Унга ғусл вожиб эмас», дедилар.
Бас, Умму Сулайм:
«Аёл киши ҳам ўшани кўради. Унга ҳам ғусл вожиб бўладими?» деди. Ул зот:
«Ҳа, албатта, аёллар эркакларнинг туғишганларидир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Ушбу ҳадисда баён қилинаётган масала ҳам кўп учраб турадиган, айниқса, ёшларда тез-тез такрорланиб турадиган масаладир.
Биров тушида ғусл вожиб бўладиган бирор нарсани кўрганини эслай олмайди. Лекин баданида, кийимида ёки ётган жойида манийнинг ҳўлини кўради. Нима қилиш керак? Албатта, ғусл қилиш вожиб, акс ҳолда гуноҳкори азим бўлади.
Бошқа биров тушида жинсий алоқани кўрган, аммо уйғонса, ҳеч қаерда манийнинг ҳўли йўқ. Ундай одамга ғусл вожиб бўлмайди, чунки ундан воқеъликда ғусл вожиб бўладиган нарса чиққан эмас.
Мана шу масалалар ҳақида савол-жавоб бўлиб турган жойда Умму Сулайм розияллоҳу анҳо ҳам бор эканлар. У киши фурсатдан фойдаланиб:
«Аёл киши ҳам ўшани кўради. Унга ҳам ғусл вожиб бўладими?» деди.
Яъни «Аёл кишида ҳам ушбу ҳолат юз берса, унга ҳам ғусл қилиш вожиб бўладими?» дедилар.
Бу саволга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бериб:
«Ҳа, албатта, аёллар эркакларнинг туғишганларидир», дедилар.
Яъни «Ҳа, аёл кишига ҳам ғусл вожиб бўлади. Аёл киши ҳам худди эркак кишига ўхшаш», деганларидир