Оила бузилиши

10:35 / 17.12.2022 | لَيلَى Laylo | 333

Ассалому алайкум! Мен нима қилишни билмаяпман оилам бузилаяпти уни асраб қолмоқчиман.Мен турмуш қурган оила руслашган оилалардан бири. Қайнонам вафот этган қайнотам ҳам қаюкамни ҳовлисида лекин уйларини уларни орқа тарафига қурдирган айрим кириб чиқилади.Биз ҳам алоҳида яшардик лекин ҳар куни қайнотамни хизматини қилгани эрталабдан борардик.эрталаб бориб чойларини дамлаб бирга ичиб ишга кузатамиз. қайнотам ўзларини уйида ошхона йўқ шунинг учун қайнукамникига бориб уларникида чой ичиб кетадилар мен бориб дамлаб бераман овсиним ҳам бор лекин фарзанди бор уй ишларини қилмайди мен бориб ҳамма ишларини қилиб овқатларини ҳам пишириб кейин кечки пайт 9 ёки 10ларда уйга келардик. Бу орада қайнукам Россияга ишлашга кетди.Овсиним 2 чи фарзандига хомиладор бўлди. овсиним ҳам ота онасиникига бориб келиб юрди биз эса доимий уларникидамиз қайнотамни хизматини қилиш учун.Бу орада овсиним ва мени турмуш ўртоғим яқин бўлиб кетишди бу менга ёқмасди овсинимни туғишига яқин биз уларникига кўчиб ўтдик. Туғганидан кейин ҳам уларникида яшадик энди уни катта фарзандига ҳам мен қарардим боғчага олиб бориб келаман уйда ҳам онаси 2 та фарзандга қаролмайди деб менга қарагин дейишди хўп дедим.мени фарзандим бўлмаганлиги сабабли фарзандини яхши кўрардим.лекин эрим ва овсинимни яқинлиги менга ёқмасди нималарнидир пичирлашиб гаплашиши мендан яширинча нималардир олиб келиб бериши ёқмасди бир куни ўзимизни уйимизга кетдим кечки пайт эрим борди юр деб мен бормадим мени бир ўзимни уйда қолдириб овсинимни ёнига келиб тунади. кейин эримни аммасига айтдим шунақа холатлар бўлаяпти деб қайнукамни чақиришди лекин эри келгач ҳам ўзгармади овсиним Яна мени эримга тел қилади нимадир кк бўлса ўзини эрига эмас мени эримга айтади ҳамма нарсасини мени эримга олдириб ўтиради. жахлим чиқиб смс ёздим қайси бирига хотинсан ўзи сен,мен сени эринга бирор марта дардимни айтганимни ёки нимадир олиб келиб беринг деганимни ёки ҳеч ким йўқ жойда гаплашганимни кўрганмисан ё эшитганмисан деб.ўша куни уйга кетгандим бу смсни қайнукам кўриб қолиб жанжал қилибди мен келганимдан кейин мени ҳам эрим ҳайдаб юборди.Ҳозир қайнукам хотини билан яшаяпти мени эрим ҳам уларникида яшаяпти мени тухматчига чиқаришган.тўғри кўзим билан зинода ушламадим лекин гумоним ва эримни овсинимдан қизғонганим учун ёзгандим смсни улар шуни тушунишмаяпти.Ажрашишни хохламайман лекин эрим ва оиласидагилар мени ажрашишимни исташяпти.Қайнотам бошқа яхши хотин олиб берармиш эримга мен уларни кўнгилларини тополмабман,қайнотамни хизматини улар кутгандай қилмабман.Илтимос менга маслаҳат беринг нима қилай?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бу гумонларингиз балки чиндир балки, рашкдан шундай муболағали қабул қилгандирсиз бу фақат Аллоҳга аён. Бизнинг динимиз ҳар бир аёл учун маҳрам масаласига алоҳида эътибор қаратишни буюрган. Овсинингиз ва турмуш ўртоғингиз бир-бирига номаҳрам бўлгани учун муносабатларда албатта чегара бўлиши лозим.Агар уларнинг муносабати сиз гумон қилгандек бўлса, бу оилада яшашингизнинг сабаби нима, нима манфаат кўрасиз ўзингизга савол бераверинг.афсуски. кўп аёллар ўзларидан кечиб рўзғор қилишади, ҳурмат тушунчаси, қадр,тан олинмаслик каби совуқ муносабатларга ўз ҳаракатлари билан замин яратишади. Сизга тавсиям психологга мурожаат қилиб инсон, аёл, шахс сифатида ўз кодексларингизни тузиб,асл муаммонинг илдизи,сабаби қаерда, ўзингизга бўлган ишонч ва баҳо қандай аниқлаб, шахсий ривожланишингиз устида ишланг.Аввало шу муаммони бартараф этинг, боиси оилангиз сақланиб қолганда ҳам сиз ўзгармас экансиз, инсон, шахс сифатида ўзинингизни англаб етмас экансиз, сизга нисбатан яна ўшандай хизматчи кабидек муносабат давом этади. Эрингизга руҳан тобеъ бўлишдан халос бўласиз.Билингки,биз ҳар амалимизни Аллоҳ розилиги учун бажарамиз, аммо қарам бўлиш, тобеълик фақатгина Аллоҳ таолога нисбатан бўлиши лозим. Ҳаётингиздаги бошқа неъматларга эътибор қилинг,ибодатларга маҳкам туринг. Ўз менингизни шакллантиринг, бу хато иш эмас аксинча, ҳар бир муслиманинг ўз мени бўлмоғи лозим ва бу мен соғлом шаклланган бўлмаса биз инсонларга руҳан қарам бўлиб, инсон сифатида  қадрсизланамиз. Ана шу соғлом менимиз биз учун охиратда жавоб беради.Аллоҳдан уларга инсоф ва ҳидоят сўраб дуо қилинг ва албатта ўз устингизда ишланг. Валлоҳу аълам.