Ассалому алайкум! Устозам, вактингизни бехуда олганим учун узр сурайман. Мен дугонамдаги вазиятга нима маслахат беришни билмай, сизга ёздим.
"Дугонам 11-синф. Ин Шаа Аллох, бу йил укишга топширамиз. Дугонам 10-синфда 7 кун истихора килиб, калби узгармаган, яъни, хайрли тухтамида колган. Шундан кейин жидду жахд килиб, тайёрланяпмиз. 3-4-ой аввал бу муассаса тугрисида 5-6-кишидан турли хил гаплар эшитиб, яна 3 кун истихора килди. Бунинг натижаси хам хайрли чикди. Энди 2 хафта аввал калбига нотугри гумонлар тушиб, яна хайрлими, хайрсизми иккиланиб, истихора килди. Биринчи куннинг узидаёк калби узгариб, хайрсиз чикди. 2-3-кун хам шундай. Аммо дугонам, истихора дуоси билан бирга "Аллохим, агар хайрсиз булса, хайрли шаклга узгартир, хайрли холатга айлантир. Менинг хаккимда хайрли кил. Икки дунё яхшиликларга тула кил" деб дуо килибди. Истихора дуосининг маъносида агар хайрсиз булса, уни мендан узоклаштириб, урнига хайрлисини бер деб ёзилган экан. Яъни, икки хил карама-каршилик булиб колибди. Буни 3-кун укиб колибди. 4-кун истихорада истихора дуосининг узини айтган экан, яна хайрли тухтамида колибди.
"Зикр ахлидан суранг" хайъатидан сураганида юкоридаги дуони килиш жоиз эмас экан. Дугонам 1-куни хайрсиз чикканида аник бир тухтамга кела олмади, хам хайрли хам хайрсиз, аммо хайрсизига купрок кунгли мойил булибди. Шунда агар менга энг харлисини билдирсанг, бу мавзуда бошка истихора укимайман деб дуо килибди. Чунки, бу 3-мартта истихора килиши. Уни хам укиётганида Роббим, Сенга ишонмаганим учун эмас, хаёлимдаги гумонларни кетказиш учун дея бошлаган."
Бу вазиятда нима маслахат берасиз, устозам? Топширмокчи булган жойи диний таълим муассасаси. У бу муассасага киришни 3 йилдан бери кутади. У ерни жуда яхши куради. У ерга топширмаса, унга мос тушадиган бошка йуналиш йук, илм олиб, илм йулини тутмокчи. Хозир калби хайрли томонда, аммо орада Аллохнинг газабини келтириб куймадиммикан деб уйлаяпти.Яна укий деса, дуо килиб куйган. Сиздан сурайдиган нарсам, Аллохга гузал гумон ила бошка истихора укимай, тайёрланаверсинми? Ёки яна истихора килиб курсинми? Устозам, менинг хам саволим истихоранинг натижаси яхши чикса, яна кайта-кайта укиш мумкинми узи. Балки дугонам шу ерда хато килгандир. Бизнинг хаккимизга дуо килиб куйинг, устозам: Аллох энг хайрлисини насиб этсин.
Жавобингиз учун катта рахмат. Аллох сизни яхшиликлар ила мукофотласин. Амин.
Устозам, саволим сайтта элон килинмаса хурсанд булардим. Аллох сиздан рози булсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Битта натижа чиққанидан кейин тўхташ керак. Натижа чиққанидан кейин яна қайта қайта истихора қилавериш хато иш. Валлоҳу аълам!