Ассалому алайкум! Устоз, синглим турмуш қурганига бир йилдан ошди, битта фарзанди бор. Лекин борган сари эрининг қилиқлари туфайли ундан кўнгли совиб кетяпти. Хўжайини на синглимга, на фарзандига эътибор беради. Яхши бўлади, эътибор берма, ман борку деб дадам жиянчамни кашасигача олиб берадилар. Ишга кетдим деб 3-4 ларда, баъзан эрталаб кириб келади. Синглимга хабар ҳам бериб қўймайди. Ўзи телефон қилса ёки хабар ёзса кўтармади, жавоб ҳам ёзмайди. Тўйларига бир ой бўлмай ноутбукдан фойдаланмоқчи бўлиб очганида (эри рухсат берган фойдаланиш учун) тўсатдан унинг бир қиз билан тушган яланғоч расмларини кўриб қолган. Шунда сўраганида жанжал қилган ва борим шу дегандек муносабат қилган. Баъзан синглим чеклар тоиб олганини ва бу озиқ овқатлар умуман уйга келмаганини исбот билан айтади. Синглим билан 5-6 ойлаб бирга бўлмас экан. Синглим нега бундай бўляпти, мандан бирор нарса ўтяптими деб гаплашмоқчи бўлгандим бақириб шантажга ўтиб кетдилар деди. Синглим келин бўлиб тушганидан узоғи бир ой ўтиб бундай хурмача қилиқлари бошланган экан. Синглим ота онамга, менга бу ҳақида фарзандлик бўлганидан сўнг, манимча тоқати тугашни бошлаган, айтиб берди. Рости, ораларида илиқлик деган нарса йўқ. Синглимнинг айтиши бўйича у инсонда шунча вақтдан бери ўзгариш бўлмагани ва ҳаммаси аксинча баттар бўлаётгани учун баттар кўнгли орқага тортяпти экан. У вазиятни яхшилаш учун унинг ота онасига ҳам айтибди, уни тартибга чақириаҳларини сўрабди. Лекин табиий яна ўша ўша дейди. Ота онасини ҳам деярли эшитмас экан ўзи, синглимнинг айтиши бўйича. Энди синглим қандай йўл тутсин. Оат онам ҳам бу вазиятни эшитиб ёмон аҳволга тушиб қолишди, мен ҳам. Шу сабаб сизлардан тавсия олиш мақсадида ёзяпман. Синглим энди қандай йўл тутсин?
– Ва алайкум ассалом! Аслида бу каби масалалар икки томон ҳозирлигида, жонли мажлисда кўрилиши керак. Катталар икки ёшни ўртага олиб гапиришсин. Ўзгаришдан умид бўлса имкон бериш керак. Акс ҳолда кўнгилсиз яшаб бўлмайди.. Валлоҳу аълам!