Намоздан сўнг уни савобларини аввал Аллоҳга, сўнгра ота онага бағишлаш мумкинми?

04:19 / 05.01.2023 | Samadova Sojida | 369
Ассалому алайкум! Кунлик 5 маҳал намоздан сўнг уни савобларини аввали Аллоҳга, кейин ўтган ота-онага бағишласа бўладими?
Жанозадан сўнг ўқилган Қуръон тиловатларини аввали Аллоҳга, сўнгра пайғамбаримиз с.а.в.га, шу ўтган майитни руҳига бағишласа бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳга ҳеч бир амални бағишланмайди. Бағишлаш дегани савоб етиб боришини сўраш дегани. Аллоҳ бундан беҳожатдир. Фарз амалларини ҳам бағишланмайди. Нафл амалларни бағишлаш жоиз, Қуръон тиловатини ҳам. Валлоҳу аълам!