Аёллар эркаклардан пана жойда намоз ўқиши керакми

04:15 / 05.01.2023 | shoira | 342
Ассалому алайкум, ҳурматли устозамиз. Мен ҳозирда ишлайман ва иш жойимда намоз ўқиш учун алоҳида шароит йўқ. Шунинг учун бирорта бўш хонада ёки одам камроқ бўлган жойда оқишга ҳаракат қиламан. Базида орқада ўғил болалар ҳам бор бўлади. Бугун яна шу ҳолат давом этди аммо эркак киши хонада ёқ эди. Аммо эшик ойнасидан ташқаридаги киши кўрса боладиган ҳолат эди. Бир аёл кириб, намоз оқиш тартибини билмисизми, эркаклар қараб ўтяпти панароқ жойда ўқинг деди лн унақа шароит йўқ менда. Шунақа ҳолатда нима қилишим керак, бу аёл айтган гаплар тўғрими? Агар ўқимасам намозларим қазо бўлиб кетяпти. Жавоб учун рахмат )
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, намоз ўқиганда эркаклардан нари бўлиш керак. Аммо иложи бўлмай қолса рухсат бўлади.
Валлоҳу аълам!