Намозга ота она қаршилик қилса
Ассалому алайкум! Мен талабаман, ётоқхонада тураман, 5вақт намоз ўқирдим. 1 йилдан кейин ҳижобга кирдим. Гарчи ота онам норози бўлса ҳам. Яʼни таваккал қилдим, натижасига рози эдим. Иложим борича ҳижобим учун курашдим. Охири ота онам билан катта жанжаллар, муҳокамаларга сабаб бўлди. Отам мендан бошқа ҳижоб ўрамайман деб сўз бер дедила. Мендан садо чиқмагач, унда мен сенга сўз бераман. БУНДАН КЭЙИН НА ҲИЖОБ ЎРАЙСАН, НА НАМОЗ ЎҚИЙСАН. ҲАММАСИНИ ЙИҒИСҲТИРАСАН, ОЛДИНГИДЭК ЙУРАСАН... дедила. Қаттиқ қўрқиб кетдим, бўлди бошқа такрорламиман дедим. Лекин улар бу гапимга қониқмай, аммам билан рўмол-кўйлакларимни йиртиб ташладила. Шу кийимларинг мендан устун бўлса агар деб қаттиқ жаҳл қилдилар. Охири ҳижобни ечдим.... Шундан кейин бироз вақт ибодатга қайтолмай қолдим. Иродамни йиғиб, 1вақт намоз ўқисам ҳам ҳурсанд бўлардим. Лекин ҳеч ўзимни кечиролмадим. Аллоҳга шукур, дўстларим, курсдошларим куч, мадад бериб туришди. Кейин ётоқхонада намоз ўқиб, уйга борганда ўқимадим. Ҳозир ҳам шундай. Уйда намоз ўқишга қўрқаман. Яна билиб қолсалар нима бўлади деяпман. Илтимас бир йўлини кўрсатинг. Жавоб учун олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати: