Ассалому алайкум, ҳурматли устоз! Нима учун шомдан кейин аёллар ва болалар кўчага чиқиши мумкин эмас? Бирорта ҳадисда ёки Қуръонда бу ҳақда келганми?
Ва алайкум ассалом! Ўша вақтда жинлар тарқалган вақт бўлади. Шунинг учун ёш болаларни ўша вақтда эҳтиёт қилиб туриш керак.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لَا تُرْسِلُوا فَوَاشِيَكُمْ وَصِبْيَانَكُمْ إِذَا غَابَتِ الشَّمْسُ حَتَّى تَذْهَبَ فَحْمَةُ الْعِشَاءِ، فَإِنَّ الشَّيَاطِينَ تَنْبَعِثُ إِذَا غَابَتِ الشَّمْسُ حَتَّى تَذْهَبَ فَحْمَةُ الْعِشَاءِ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуёш ботган пайтда, қош қорайгунча жониворларингиз ва болаларингизни қўйиб юборманглар. Чунки шайтонлар қуёш ботган пайтда, қош қорайгунча тарқайди».
(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Муслим). Валлоҳу аълам.