Гешталт терапия

23:01 / 23.12.2022 | Saodat Nazarova | 315

Ассалому алайкум! Псиҳологияда гешталт терапия боракан бу хақида малумот берела халолми хароми wу ҳақда

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Гештальтпсихология(нем. Gestalt — шакл, образ, қиёфа, ташқи кўриниш ва психология) — психологиядаги оқимлардан бири. 20-асрнинг нинг 20 — 30-й. ларида Германияда юзага келган. Гештальтпсихология Ф. Эренфельснинг яхлитлик идрокнинг асосий сифати деб ҳисоблайдиган таълимотига асосланади. Ассоциатив психологияга зид равишда Гештальтпсихология психиканинг бирламчи ва асосий элементи сифатида сезгиларни эмас, балки яхлит образлар — гештальтларни тан олади. Гештальтпсихология тарафдорлари (М. Вертхеймер, В. Кёлер, К. Коффка, К. Левин ва б.) психика моҳиятини идрокнинг ўзига хослиги, яхлитлик билан изохлайдилар. Гештальтпсихологларнинг экспериментал методикаси ва улар орқали олинган маълумотлар идрок ва тафаккур психологиясини маълум даражада бойитди.

     Кейинчалик гешталь терапияси 50 йилларда психиатр шифокори Фриц Перлз ва гештальт психологи Лаура Перлзларнинг ўзаро ҳамкорлиги орқали юзага келди. Гешталь терапия бу гуманистик психотерапия ҳисобланиб унинг асосий хусусияти одамни ўз ҳаёти учун масъулиятни ўз зиммасига олиш ва атрофдагилар билан бўлаётган ўзаро муносабатларда ўз ўрнини топишда ёрдам беришдир.

      Яъни оддий гап билан айтадиган бўлсак гештальт терапияси техникалари орқали хавотирлик, депрессив, ўзига ишончи ўта паст бўлган, одамлар билан муносабат қуришда қийналадиган ҳамда баъзи жисмоний муаммолари мигрень, язва колити, бел спазмлари каби касалликлари муаммолари бор бўлган мижозларга ёрдам берилади.

     Илмий психологияда бу каби йўналишлар жуда кўп. Бирини қабул қилиб иккинчиси керак эмас деб бўлмайди. Бу гўё жарроҳ шифокори одамга кўр ичакни олиб ташлаш жарроҳлик амалиётини тугатаётганида терини тикаётганида хирургик ипларнинг қайси бирини ишлатишни ўзи билганидек гап. Илмий психологияда ҳамма йўналишлар ҳам керак ва ҳар бирининг ўз ўрни бор. Валлоҳу аълам.