Намозда адашиб кетиш

13:08 / 28.03.2017 | Савол | 2372
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ! Ҳурматли устоз мен гоҳида намозда “сураларни ўқидимми, йўқми ва “субҳана робиял азийм”ни 3 марта айтдимми” деб ўйланиб қоламан. Шунда нима қилишим керак бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда гумоннинг ғолиб тарафи олинади. Агар зам сура қилмаганингиз кўпроқ гумон қилинса, саҳв саждаси қиласиз. Агар гумон кўп такрорланса, демак, васваса бўлади. Бундай ҳолатда унга эътибор берилмайди. Бу вазиятдан чиқиш, намозни тўкис адо этиш ҳамда намозда хушуъни ҳосил қилиш учун аввало, таҳоратни ҳамма рукнларини ўрнига қўйиб, ихлос билан қилиш, намозга қалбни ҳозирлаш, Аллоҳга боғланиш, Ўзидан мадад сўраш лозим. Намоз ўқиётганингизда хотиржам бўлишга урининг ва диққат қилинг. Шунингдек, истиғфорни кўп айтиш ҳамда гуноҳ ҳамда беҳуда ишу сўзлардан тийилиш ҳам намозда хушуъ ва ҳузур ҳосил қилишга ёрдам беради. Саҳв саждаси қайси ҳолатларда қандай қилиниши ҳақидаги маълумотларни намоз китобларидан топишингиз мумкин. Валлоҳу аълам