Ассалому алайкум! Мен катта ҳолага келин бóлганман. Турмушга чиқишдан бир неча йиллар аввал(15 ёшимда),ҳозирги турмуш óртигим уйларига(катта ҳолам уйларига),уй юмушларида қарашиш учун борганман. Ҳолам менга, óгилларига ва óзларига ётоқ жойни ёнма-ён қилиб солиб берганлар. Ёнимда óгиллари ётган. Мен кечаси эркак кишини ҳансираган ва мени қучоқлаётган ҳолатидан уйгониб кетганман. Мен нима булаётганини,тушим ёки óнгимми билолмай шок ҳолатига тушганман ва шундай қилаётганини англасам ҳам қаттиқ қорқув босганидан ҳеч нима қилолмаганман. На бақира олганман,на нима қилаяпсан деёлганман. Ҳолам тарафга сурилиб ётиб ололганман ҳолос. Шу -шу мен ҳолам óглини ёмон кориб ,ҳурмат қилмай ,сóрашмай,салом берса алик олмай қойганман. Бур куни ҳолам ва ҳолам қизлари мени олдиларига чақириб росса урушишган. Нега саломлашмайсан,бунча беодобсан деб. Шунда ҳам жиммм турганман ва айтишга қорққанман. Йиллар óтиб ,шу инсонга онам ҳолам билан гаплашиб турмушга беришга келишиб қойишибди. Мендан сорашмаган ҳам,мен билганимда қаршилик қилганман ,лекин сóкиш эшитганман. Онамга айтолмаганман. Турмушга чиқдим,лекин эримни ёқтиришимдан ёмон кóришим кучли.Тóйимиздан сóнг Мен водийда эрим эса Тошкентда яшадик алоҳида. Ҳафтада бир кунга борардилар ҳолос. Деярлик яшамадик деса ҳам болади. Чунки менга ажратилган ҳонада менга яшашга рухсат берилмаганди. Эримга, қайнонамни ҳонасига жой солиб берилар эди. Ҳозир эрим билан Тошкнетдамиз(жанжаллардан сóнг). Эримни ёмон кóриб ва бундан қийналиб яшаяпман. Пуллик психолог қабулларида болдим би неча маротаба. Психотерпевт давосини олдим укол,дорилар билан. Фойдаси бóлди алҳамдулиллаҳ,лекин эрим умуман аёл кишини барча фикри,гапи нотогри,фикр билдиришга ҳаққи ёқ деган фикрда яшайди ва бундан мен ҳаёт кечиришга қийналайпман. 2 óглим бор эгизак,бирига СДВГ, ДЭВИАНТ ХУЛҚ АТВОР ташхис қóйишган докторлар. 10дан зиёд докторларга,психологга учраганмиз,даволанганмиз.Ақлий ривожланиши орқада,мактабда тенгдошлари билан чиқишишда қийналади. Эрим боламиз касалмас дейди,врчларга ишонмайман дейди. Лекин ҳеч қанақа óзи шугулланмайди,óргатмайди. Қайнона қайнотам умуман болани фақат уриб катта қилинади деб мани мажбур қиларди урушга. Болаларим дадаси билан бирга яшаши учун, катта жанжаллардан кейин келдик. Óзимни ҳолатимни билолмаяпман ва тóгирлолмаяпман. Фарзандимни ҳолатидан қийналиб кетаяпман. Фикримни тóгри ва óрнида ифода қилолмаяпман. Манга ёқмаган нарсани ҳам айтолмаяпман.
– Ва алайкум ассалом. Ҳар бир инсоннинг ҳаётида синовли кунлари бўлади. Одам турмуш ўртоғидан, фарзандларидан, ризқидан, соғлигидан, қариндошларидан, уй-жойидан топади синовларини. Бу дунёга ҳеч ким роҳат учун келмайди. Аммо кимдир бу синовдан ўта олади кимдир эса афсуски тақдирига исён қилиш йўлига ўтиб кетади. Исён қачон юзага келади? Қачонки одам бўлаётган воқеаларни фалончи сабаб, нима учун менинг ҳаётим шундай каби нолаларни қилаверса исёнга кетиб қолган бўлади. Ҳаётимизда бўлаётган бу қийинчиликларимизга аслида одамлар ёмон бўлгани учун эмас балки Аллоҳ шундай тақдир берганини тушуниб шукр қилгувчи банда бўлишимиз керак. Шу каби сизга ҳам шундай тақдир берилибди. Аслида турмуш ўртоғингизни қилган ишлари учун ёмон одам деб бўлмайди ёки қайнонангизни шу ишлари учун ёмон одам деб бўлмайди. Шунчаки таълим-тарбияси, ҳаёт ҳақидаги билимлари етарлик даражада бўлмагани, эътиборсиз вояга етказилгани, муҳити шунга яраша бўлгани сабабдир. Яъни қайнонангизнинг катта бўлган хонадонидаги тарбия, мактабида олган билимлари етарлик бўлмагани, муносабат қилган дўстларидан олган ҳаётий мулоҳазалари муҳити шундай бўлганки тарбияси ана шу ҳолатда. Турмуш ўртоғингиз ҳам ҳудди шундай. Одам ҳа ҳаёт шу эканда деб шундай шароитда қолиб кетиши керакми? Йўқ албатта. Одам билимларини, илмларини кўпайтириши натижасида ўзининг дунёқараши ҳам ўзгаради ва бу билан атрофидагиларни ҳам ўзгартира олади. Фарзандларингизга меҳр бераверишингиз керак. Онанинг меҳри кўп нарсани ўзгартириб юборади. Албатта бунинг учун сизда куч-қувват бўлиши керак. Куч-қувват қаердан оласиз? Ёлғизликдан. Миянгиз хотиржам бўлган вақтда сизда ички “мен”ингизни эшитиш қобилияти шаклланади. Ёлғизликда пиёда юриш айниқса бунда кучли ёрдам беради. Ҳурсандчилик гармонларингиз шаклланади. Кайфиятингиз яхшиланади. Шунинг учун ҳам аксарият саволларга кўпроқ пиёда юришни тавсия қиламан. Ёлғиз қолганингизда севган машғулотларингиз билан шуғулланинг. Бунда одам ўзини бахтиёр ҳис эта бошлайди ва куч-қуввати, ғайрати оша боради. Албатта тўғри овқатланиш зарур. Вақтлироқ ухлаб барвақт уйғониш зарур. Тонгда барака бор. Ҳамма ухлаб ётган вақтида ёлғиз қолиб ички менингизга қулоқ солишингиз, севган машғулотингиз билан шуғулланишингиз ва роҳат топишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.