Ота -онага итоат

22:57 / 09.01.2023 | Nigina | 275
Ассалому алайкум! Мен ривожланиш учун чет элда тахсил олмиқчиман! Агар ота онам бунга қаршилик қилишса , мени эртароқ турмушга бериб юборишмоқчи бõлишса(розилигимсиз) уларга итоат қилишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарз бўлмаган таълим бўлса, уларнинг раъйи инобатга олинади. Аммо улар сизни мажбурлаб турмушга бера олишмайди. Валлоҳу аълам!