Намоз

11:02 / 26.12.2022 | Нодира Ҳаққулова | 197

Ассалому алайкум! Намоз ўқиганда адашиб фарз намоз билан суннат намозни ўрни алмашиб қолса намоз дуруст бўладими? Масалан: пешин намозида мен суннат ўрнида фарзни ўқидим. Нима бўлади?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Зарари йўқ. Қайси намозни ўқиётганингизни аниқ билсангиз бўлди. Намоз ўқиб бўлганингиздан кейин бирортаси “ҳозир нима ўқидинг” деб сўраса “билмадим ёки фарз ёки суннат” дейдиган даражада бўлса намоз адо бўлмайди ва уни қайтадан ўқиш фарз бўлади. Чунки намозни ташқарисидаги фарзларидан бири бўлган ният қилинмаган бўлади.  Валлоҳу аълам!