Намозни вақтинча тўхтатиш

05:25 / 14.01.2023 | Alikemal | 239
Ассалому алайкум! Одинахон опа сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Мен 3 ойлик хомиладорман текширувга борганимда буйракларим шамоллаб кетганини айтишди. Уйдагилар намозизни тўхтатинг дейишяпти айниқса қайнонам. Шароитимиз ўртача газни тежаш учун аям ҳеч ҳаммомни баланд қилмайдилар . Ҳаммом доимий совуқ. тахоратим ҳозир тез бузилаётгани учун кўп таҳорат олишимга тўғри келяпти зах жойда. Яқинда грипп ҳам бўлдим. Бир икки хўп деб қўйиб намозимни яширинча ўқийвериб билиб қолиб жуда қаттиқ уришдилар. Ҳали янги келинман уларни кўзигаям ўзбошимча бўлиб ёмон кўриняпман. Шифокор укол дори ёзиб ҳам берган. Намозимни вақтинча тўхтатиб кунла исиб кетгач қазоларини ўқисам бўладими.? Жавобиз учун олдиндан рахмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Асло мумкин эмас! Намозни ҳеч қачон тўхтатилмайди. Таҳорат сиҳатга тўғри келмаса таяммум қилиб ўқинг! Валлоҳу аълам!