Турмуш ҳақида

09:21 / 27.12.2022 | Omina | 270

Ассалому алайкум! Мани ёшим 19да турмуш қуриш ёшидаманми? Турмуw қуришдан аввал нималарни öрганишим керак ? Ҳар хил китоблар, маслаҳатлар берсангиз сабаби ман озимни ҳали ҳам ёш боладек ҳис қиламан. Турмуш қуришга доир диний китоблар ҳам билмайман шулардан ҳам маслаҳат берсангиз илтимос жавоб ун раҳмат.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Жуда ўринли савол. Турмуш қуришдан аввал қиз бола бўлсин ёки ўғил бола бўлсин аввал эркак ва аёл психологиясини яхшилаб ўрганиб чиқиши керак бўлади. Муслимаат.уз сайтида, Пешқадам мактаби курсларида Оила психологияси курсларидан дарс олишингиз ҳам мумкин. Бундан ташқари Шайх ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Бахтиёр оила” китобларини яхшилаб ўқиб ўрганиб чиқишингиз зарур бўлади. Ҳамда турмуш ўртоғингизга ёқиш учун мазали таомлар, салатлар ва пишириқларни ўрганиб чиқсангиз яхши бўлар эди. Валлоҳу аълам.