Қуръон ўқиб савобини бағишлаш

09:01 / 14.01.2023 | Nasima | 528
Ассалому алайкум! Устозлар. Аллоҳ сизу биздан рози бўлсин. Опам Қуръон ҳатм қилиш ниятида ўишни бошлаган, бир қўшниси устозлик қилаётган экан. Қуръонни ўқиб савобини дадам (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) га бағишламоқчиман деган экан, қўшниси унақа қилиб бўлмайди аввал эринг томондаги қарндошларга атаб òқийсан кейин ўзингни қарндошларингга атаб òқийсан дебди. Бу гап нотўғри деб айтдим. Аслида қандай? Опамнинг қўшнисини гапи қанчалик тўғри?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қўшни нотўғри айтибди. Кимга истаса бағишлаши жоиз. Валлоҳу аълам!