Маслаҳат беринг

04:29 / 28.12.2022 | Farida | 190

Ассалому алайкум! Опамни ёши 30да 1нафар қиз фарзанди бор оиласидан ажрашган қайнонаси билан келишолмагани учун мана 10 йилдан бери ота онам билан яшайди укамни уйлаганмиз 2нафар фарзанди бор мен ҳам оилалиман битта синглим талаба 4 та фарзандмиз укам мен синглим ота онамни асраб авайлаймиз хечам юзларини ерга қаратмаганмиз лекин опам бизга ўшамаган ота онамни қийнагани қийнаган ота онам намозхон фарзандларига қаттиқ гапиришмайди дадам 50 онам 48 ёшдалар опамни деб кўрмаган кунлари қолмади эрдан ажрашгандан кейин дадам қаттиқ туриб ташлаб чиқди лекин қайнонаси яшатмайман деб қайтарди шундан кейин опам ўзгарди ишга кирди кечалари телфонда гаплашишлар очиқ сочиқ кийинишлар дадам қаттиқ туриб уришса ўзимни ўлдираман деб қорқитарди мана 10 йил ўтди орадан ота онамни ҳам бизни ҳам тинчимиз йўқ яна ниманидир бошламасмикан деб қорқамиз мен укам гаплашиб тушинтирсак жазаваси қўзиб уриб кетади психологларда даволатдик лекин фойдаси болмади дадам қурон ўқисанг машина олиб бераман деди 2 ой оқишни органди кейин ташлаб қойди хечкимни гапига кирмайди ичиб чекадиган ҳам болди буни фақат мен биламам ота онам билмайди нима қилса ҳам жигаримиз кечиб кетолмаймиз лекин ҳечам йўлга ҳам сололмаяпмиз менга маслаҳат беринг илтимос қандай қилиб яхши одам қилсак бўлади ёмон йўллардан қандай чиқарсак бўлади

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Опангизнинг ҳаққига дуода бўлинглар. Таҳажжудларга туриб дуо қилавериш керак. Опангиз мунтазам психотерапевт қабулига бориб туриши зарур. Унинг психикаси бошқачароқ. Ундан хафа бўлиш бефойда. Мунтазам даволатиб туриш зарур. В Валлоҳу аълам!