Қиз танлаш ҳақида

09:36 / 15.01.2023 | Sanjar | 380
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин саволим мен яқинда фотиҳали бо‘лдим совчилар орқали турмуш қураётган қизим мендан 11 ёш кичкина. Бир биримизни кордик мақул бо‘лди кейин фотиҳа қилдик. Яқинда то‘йни ҳам қиламиз. Лекин хозирда қиз билан алоқаларимиз унчалик яхши эмас. Манга умуман тел қилмайди смс ҳам ёзмайди. Ҳол аҳвол ҳам со‘рамайди. О‘зим кеч уйланаётганим сабабли ва қиз мендан анча кичиклиги учун қо‘лимдан келган барча ишларни амалга ошираяпман совг‘а саломлар барчасини. Лекин манга нисбатан унда илиқлик ё‘қ. Эркам киши ҳам баъзан этибор талаб қилар экан. Телефон қилиб ҳол ахвол сораб тур дисам ҳам тел қилмайди. Учрашиб турайлик десам ҳар ҳил бахоналарни қилиб ё‘қ дейди. Тог‘риси хозир иккиланиб қолдим. Эртага то‘йдан кейин шу нарсалар давом этса келишмовчиликларга олиб келади деб туримман. Қандай ё‘л тутай илтимос маслаҳат беринг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамлар гаплашиши жоиз эмас, гарчи фотиҳаси бўлган бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!