Ғусл

10:40 / 15.01.2023 | Bonu | 468
Ассалому алайкум! 1) Ғусл ҳақидаги саволларни кўриб чиқдим. Ғуслда дуо қилиш макруҳ экан. Ғусл дуоси ҳам шу ҳукмда бўладими, ёки бошқа дуолар назарда тутилганми?
2) Катта ёшли аёллардан эшитканман, ғусл дуосини ўқимаса ғусл ўтмас экан; эр хотин яқиндик қилаёткан вақтда бадандан чиққан тер теккан матолар ҳам кир ҳисобланиб албатта ювиш керак экан. Ҳатто жунуб ҳолатда ушлаган эшик дастларини ҳам артиб чиқиш керак экан.
Яна энг кўп машхур гап, жунуб ҳолатдаги одам ғусл қилмай туриб бирон кишини кўриб қолса ўша одамга ҳам ғусл қилиш шарт бўлиб қолар экан.
Бу гаплар қайсилари шариатда ҳақ гаплар, қанчалик тўғри шуни ёритиб берсангиз. Мен бу каби нарсаларга эътибор бермагандим, қилган ғуслимдан шубҳада қолмоқдаман.
Жавоб учун раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади.
Ғусл пайти инсон ноқулай ҳолатда бўлади, шу сабаб ҳар қандай дуони талаффуз қилиш макруҳ дейилган. Валлоҳу аълам!