Изн сўраш

10:35 / 15.01.2023 | a.I.a | 242
Ассалому алайкум! Устоз биз қариндошларимиз билан ёнма ён яшаймиз одатда бир биримизнинг уйимизга изн сорамасдан кираверамиз энди бунотўғрилигини билдим ва уйларига изн сораб киришга ҳаракат қиляпман ҳовлида яшаганимиз Сабаб чақирсам эшитишмаслиги мумкин шу Сабаб телефон қилиб сорасам боладими. Ёки истаган вақт бемалол келавер дейишса бу ҳам изн беришми? Жавоб учун олдиндан раҳмат Аллоҳ рози болсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар сафар изн сўраш шарт. Телефон қилиш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!