Омонат

01:24 / 31.12.2022 | Fotima | 198

Ассалому алайкум! Мен йўлдан кармон топиб олдим эркак кишига тегишлик экан ва нима қилишни билмадим ёлда бир эркак кетаётган экан уларга кармонни бериб эгасини топиб бериб қойишларини илтимос қилдим мен аёл кишиман олиб юра олмайман дедим улар рози болдилар уларни номерларини олмадим аёллари рашкчи экан тел қилсайз урушади дедилар шу сабабли ҳозир ёмон аҳволдаман бойнимда қарз болиб қолишидан қорқяпман ва у инсон эгасини топармикинлар берармикинлар илтимос нима қилишни билмаяпман бир конглим Аллоҳдан қорқар топширардирлар деяпти бири бошқа Аллоҳга омонат Аллоҳ кориб турибди дедим лекин конглим ёришмаяпти

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ерда ётган нарсани олиб нотўғри иш қилгансиз. Агар уни қўлингизга олган бўлсангиз эгасини топиб бериш зиммангизга вожиб бўлади. Аллоҳдан сўранг ўша киши эгасига берган бўлсин. Бундан кейин ерда ётган нарсани ҳеч қачон олманг. Валлоҳу аълам!