Фарзанд отани ёмон кўриши хақида

01:49 / 15.01.2023 | Burxonxo'jayev Xumoyunxon | 363
Ассалому алайкум! Фарзанд Отани яхши кўришга мажбурми, яхши кўрмаса гунохкор бўладими деган саволга йўқ мажбур эмас гунохкор Бўлмайди деб жавоб ёзибсиз. Агар шу фарзанди Отани ёмон кўриб қолишига онаси сабабчи бўлган бўлсачи, отасини болаларга ёмон кўрсатиб уларнинг олдида хурматини тушириб хатто эрига қўл кўтариб уйдан хайдаган бўлсачи? Ва хозир сизнинг жавобингизни фарзадларига кўрсатиб, оталарингни яхши кўришга мажбурмассизлар деб баттар ота Ўғилни ўртасини бузишга харакат қилсачи? Бундай аёлга хам Аллоҳни ёзгани бормикин? Бунақа аёлларниям тўғри йўлга соладиган илмли устозлар бормикин? Хозирги кунда аёл эридан эмас Эрлар аёлларидан кўпроқ зулм кўраётган даврку, айнан фарзандларни қурол қилиб эрни хоп қилаётган аёлларга хам бирон насихатингиз борми? Боллаларим ёмон кўриб қомасин деб улардан ажралиб қолмай деб эркаклар аёлларни хамма зулмига чидашга мажбур бўлаётир. Ва шундай золим аёллар сизларни шунақа жавобларингизни қўрол қилиб баттар эрига зуғм ўтказишмоқда. Шунақаларга хам насихат қилинг илтимос. Бу мақолни телеграм каналингизга жойлаштиринг илтимос!!!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Инсоннинг кўнгили ўзининг қўлида эмас. Ҳаттоки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ, бу менинг қўлимда бўлган нарсадаги тақсимим (аёллар орасидаги адолат борасида) қўлимда бўлмаган нарсада (яъни кўнгил ишида) мени азобга олма”, деб айтганлар. Ман шуни била туриб нима деб жавоб беришим керак? Отани яхши кўриш билан унга яхшилик қилишнинг орасида катта фарқ бор. Ман ўзимдан сўралган нарсага жавоб бераман холос, уни нотўғри талқин қиладиганлар учун жавобгар эмасман. Ота онага яхшилик қилиш, эрга яхшилик қилишни ҳисобсиз гапираман. Аммо сизлар мана шу кабиларни топиб ушлаб оласизлар холос. Валлоҳу аълам!